12:35 / 20.02.2018
7 972

Ўзбекистонда куёвсиз никоҳ тўйи ўтказилди

Ўзбекистонда куёвсиз никоҳ тўйи ўтказилди
Россия Федерацияси томонидан аэропортда Красноярск фуқароси хорижга чиқиши тақиқланди. Боиси унинг қарздорлиги аниқланди. Фуқаро Ўзбекистонда уйланиш учун учиб келиши керак эди. Куёв етиб келолмагани боис тўй маросими куёвсиз ўтди. Бу ҳақда «Хабар» сайтида маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, бўлажак куёв маст ҳолатда автомашина бошқаргани ва бу ҳолатда уловни бошқа шахсга бермагани учун жарима қўлланилган бўлса-да, шу вақтгача пул тўланмагани сабабли самолёт бортига қўйилмаган.

Федерал суд ижрочисининг маълумотларига кўра, қарз миқдори 60 минг рублни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик тўй куёвсиз ўтишига сабаб бўлди.

Тўй барибир ўтди. Жаримани эса куёвнинг отаси тўлади. Белгиланган муддатдан сўнг куёв Ўзбекистонга келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда куёвсиз никоҳ тўйи ўтказилди