Тошкент шаҳридаги кузатув камералари ёрдамида жами содир этилган жиноятларнинг 30 фоизи фош этилмоқда. Шу боис, кузатув камераларини ўрнатиш ишлари давом эттирилади. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев 10 март куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шу ҳақда маълум қилди.
“Жиноят-қидирув йўналиши бўйича 787 та содир этилган жиноятнинг 706 та очилган бўлса, шундан 216 та жиноят видеокамералар воситасида фош этилган. Бу 30 фоизни ташкил этади. Тошкент шаҳрида бугунги кунда 140 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган. Бу йўналишдаги ишлар ҳали давом этмоқда. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, бунинг фойдаси катта, дейиш мумкин. Биргина Москва шаҳрида 200 мингдан ортиқ камералар ўрнатилган. У ердаги жиноятларнинг 70 фоизи видеокузатув камералари воситасида фош этилган. Шунга биноан, Тошкент шаҳрида ҳам камералар ўрнатилиши давом эттирилади”, - деди Рустам Жўраев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди