23:57 / 14.03.2018
5 191

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг қатор мутасаддилари лавозимидан озод қилинди

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг қатор мутасаддилари лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш ва соҳани замонавий техника билан таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президентнинг 2016 йил 17 ноябрдаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизими қайта ташкил этилди.

2017 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва лизинг хизматлари 1,7 марта, механизация хизматлари 2,5 баробар ортди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сервис хизматини яхшилаш, импортни оптималлаштириш, экспортни кенгайтириш бўйича муайян камчиликлар мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги техника билан 85 фоиз таъминлангани, уларнинг маълум қисми эскиргани, уларни ўз вақтида янгилаш чоралари кўрилмагани қаттиқ танқид қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини назорат қилмагани учун бош вазир ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нодир Отажоновга ҳайфсан берилди. Ишда йўл қўйган сусткашликлари учун «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари — «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти бош директори Р. Аҳмедов, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти бош директори Х. Имамов, Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил департаменти мудири А. Рафиқов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, соҳани ривожлантириш мақсадида 2018–2021 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Баҳорги агротехника тадбирлари учун режалаштирилган техникани тўлиқ етказиб беришни қаттиқ назоартга олиш, машина-трактор парклари тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қишлоқ хўжалиги соҳасининг қатор мутасаддилари лавозимидан озод қилинди