Наманганда 5-синф ўқувчиси трансформаторда ток уриши оқибатида вафот этди

Наманган вилояти Давлатобод туманида 13 ёшли бола электр токи уриши оқибатида вафот этди. Ҳодиса 5 май куни кечки пайт юқори кучланишли трансформатор олдида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 5-синф ўқувчиси гилос ейиш мақсадида трансформатор устига чиққан вақтида кучли электр токи таъсирига тушган. Оқибатда у оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Боланинг қариндошлари трансформатор атрофи хавфсизлик талабларига жавоб бермаганини айтмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳудуд панжара билан ўралмаган, айрим симлар очиқ бўлган ва трансформатор қулфланмаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, электр таъминоти корхонаси ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг