date

Мактабда ўқувчини урган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Мактабда ўқувчини урган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда 9-синф ўқувчиси билан боғлиқ жиддий ҳолат юз берди. Маълумотларга кўра, дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Ҳодиса 19 май куни дарс вақтида содир бўлган. Ўқувчи ўқитувчининг топшириқларини бажармагани ва дарс жараёнига халақит бергани ортидан улар ўртасида тортишув келиб чиққан. Вазият кескинлашиб кетиши натижасида ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказган.

Жабрланган ўқувчи тиббий ёрдам олиш учун шифохонага мурожаат қилган. Унинг соғлиғи бўйича аниқ маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 105-модда — “қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш” бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасадди органлар томонидан воқеанинг барча ҳолатлари ўрганилаётгани ва якуний қарор тергов натижаларига кўра қабул қилиниши маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мактабда ўқувчини урган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди