date

Эуро НКАП АДАС тизимларини ислоҳ қилмоқда: Безовта қилувчи сигналлар тугайди

Эуро НКАП АДАС тизимларини ислоҳ қилмоқда: Безовта қилувчи сигналлар тугайди

Европанинг автомобиллар хавфсизлигини баҳоловчи асосий ташкилоти Эуро НКАП ўн йиллик охиригача ҳайдовчининг ҳолатига мослашувчи янги хавфсизлик тизимларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу чора ҳайдовчилар орасида замонавий ёрдамчи тизимларга (АДАС) нисбатан ортиб бораётган ишончсизликни бартараф этишга қаратилган. 2019-йилда қабул қилинган ГСР2 қоидаларига кўра, барча янги автомобиллар тезликни назорат қилиш (ИСА) ва фавқулодда тормозлаш (АEБ) каби функциялар билан жиҳозланиши шарт, бироқ кўплаб ҳайдовчилар бу тизимларни ўта хархашали ва чалғитувчи деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

Тҳатчам Ресеарч томонидан ўтказилган сўровномага кўра, ҳайдовчиларнинг 82 фоизи АДАС билан ўзини хавфсизроқ ҳис қилса-да, ҳар тўртдан бири бу технологияларни асабийлаштирувчи деб билади. Эуро НКАП техник менежери Адриано Палао нинг таъкидлашича, тизимлар ҳайдовчининг ҳолатини тушуниши шарт. Масалан, агар ҳайдовчи йўлга диққат билан қараб турган бўлса, бўлакда ҳаракатланиш ёрдамчиси (лане кеепинг ассист) унинг бошқарувига аралашмаслиги керак.

Янги ёндашув ҳайдовчининг чалғиш даражасини фарқлашни ҳам ўз ичига олади. Радио овозини пасайтириш ёки ҳароратни ўзгартириш каби табиий ҳаракатлар учун тизим огоҳлантириш бермаслиги лозим. Бу ҳайдовчиларда тизим уларни "назорат қилаётгандек" ҳиссини уйғотмаслигини таъминлайди. Ҳозирги тизимлар кўпинча ҳайдовчи чарчаган ёки чалғиганини аниқ ажрата олмайди, бу эса ишончнинг пасайишига олиб келади.

Бундан ташқари, Эуро НКАП хавфсизлик ёстиқчалари ва хавфсизлик камарларини ҳам ақллироқ қилиш устида ишламоқда. Maxсус датчиклар йўловчининг бўйи ва вазнини аниқлаб, хавфсизлик ёстиқчасининг очилиш кучини ва камарнинг тортиш кучини айнан ўша одамга мослаб созлайди. Бу эса бахтсиз ҳодиса пайтида хавфсизлик тизимларининг ўзи етказиши мумкин бўлган жароҳатлар хавфини камайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Эуро НКАП АДАС тизимларини ислоҳ қилмоқда: Безовта қилувчи сигналлар тугайди