date

Huawei смартфонлари учун HarmonyOS 7.0 яқин: ОпенҲармонй 7.0 Бета 1 чиқди

Huawei смартфонлари учун HarmonyOS 7.0 яқин: ОпенҲармонй 7.0 Бета 1 чиқди

Huawei экотизимининг навбатдаги йирик янгиланиши яқинлашмоқда: тармоқда ОпенҲармонй 7.0 Бета 1 версияси пайдо бўлди. Ушбу маълумот ишлаб чиқувчилар ва опен-соурсе лойиҳалар учун мўлжалланган ГитКоде платформасида (GitHub'нинг Хитойдаги аналоги) аниқланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аввалроқ Huawei янгиланган платформани синовдан ўтказиш учун дастурчиларни жалб қилишни бошлаган эди. Бу эса HarmonyOS 7.0 релизига фаол тайёргарлик кўрилаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Компания тизимнинг илк имкониятларини 12-14-июн кунлари бўлиб ўтадиган ҲДК 2026 конференциясида намойиш этиши кутилмоқда.

ҲДК (Huawei Девелопер Конференсе) — бу компаниянинг сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари, экотизимни ривожлантириш стратегиялари ва дастурий таъминотнинг энг сўнгги версиялари тақдим этиладиган ҳар йилги анжумандир. Инсайдерларнинг хабар беришича, янги операцион тизим такомиллаштирилган фойдаланувчи интерфейси ва янада ақлли функцияларга эга бўлади.

Янги операцион тизим Huawei Мате 90 сериясидаги смартфонларга олдиндан ўрнатилиши режалаштирилган. Тахминларга кўра, HarmonyOS 7.0 версиясида асосий эътибор сунъий интеллект интеграциясига ва қурилмалар ўртасидаги ўзаро алоқа имкониятларини кенгайтиришга қаратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei смартфонлари учун HarmonyOS 7.0 яқин: ОпенҲармонй 7.0 Бета 1 чиқди