Xiaomi ҳавони бир неча дақиқада тозалайдиган янги гаджетини тақдим этди

1 дақиқа ўқиш190
Xiaomi ҳавони бир неча дақиқада тозалайдиган янги гаджетини тақдим этди

Xiaomi компанияси Хитойда юқори унумдорликка ва кенгайтирилган фильтрлаш тизимига эга Mijia Air Пурифиер 6 Max ҳаво тозалагичини сотувга чиқарди. Янги қурилма 385 доллар нархида таклиф этилмоқда. Қурилма икки моторли архитектура ва уч томонлама ҳаво сўриш конструкцияси билан жиҳозланган бўлиб, унинг КАДР кўрсаткичи дақиқасига 25 000 литрни ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қувват 25 квадрат метр майдонга эга хонани тахминан 3 дақиқа ичида тозалаш учун етарли ҳисобланади. Қурилма икки турдаги фильтр билан таъминланган: биринчиси қурилиш ишларидан кейинги ифлосланишларни, жумладан формальдегид ва учувчи бирикмаларни йўқотиш учун мўлжалланган бўлса, иккинчиси 46 турдаги кундалик маиший ифлослантирувчи моддаларга қарши курашади.

Mijia Air Пурифиер 6 Max антибактериал тозалаш, ҳидларни йўқотиш ҳамда чанг ва уй ҳайвонларининг юнги каби майда зарраларни фильтрлаш функцияларини ўз ичига олади. Шунингдек, у ультрабинафша дезинфекция тизими билан жиҳозланган бўлиб, у қатор бактерия ва вирусларга қарши 99,9% гача самарадорликни кафолатлайди.

Алоҳида таъкидланишича, қурилма аллергенларга, жумладан гул чанги ва чанг каналаларига қарши 99,3% гача самарадорлик кўрсатади. Қурилма реал вақт режимида ҳаво сифатининг тўққизта параметрини кузатиб боради ва мобил илова билан синхронлашади, бу эса фойдаланувчига ифлосланиш даражасини доимий назорат қилиш имконини беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?