date

Қўқонда 19 ёшли қиз янгасини ўлдиргани учун қамалди

Қўқонда 19 ёшли қиз янгасини ўлдиргани учун қамалди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида содир бўлган оғир жиноят суд ҳукми билан якунланди. Маълум қилинишича, 19 ёшли қиз ўз янгаси билан аввалдан келиб чиққан оилавий низолар сабабли можарога борган.

Ҳодиса 2025 йил 3 декабрь куни юз берган. Айтилишича, қиз ўч олиш мақсадида ошхона пичоғидан фойдаланиб, янгасига бир неча бор жароҳат етказган. Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Воқеадан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор қидирув ишлари олиб борилган ва қиз 4 декабрь куни қўлга олинган. Унга нисбатан суд қарорига қадар қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тан олган ва қилмишидан пушаймон эканини билдирган. Бироқ иш ҳолатлари, далиллар ҳамда жиноятнинг оғирлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, у қасддан одам ўлдиришда айбли деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳри суди қарорига асосан, 19 ёшли қизга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда 19 ёшли қиз янгасини ўлдиргани учун қамалди