22:30 / 11.05.2018
6 389

Давлат солиқ қўмитасига янги раис тайинланди

Давлат солиқ қўмитасига янги раис тайинланди
Бугун, 11 май куни Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетиб, янги вазифага тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz» нашрининг хабарига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мусаев Беҳзод Анварович қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бугун жамоага уни расман таништирган.

Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ қўмитасига янги раис тайинланди