21:27 / 11.06.2018
4 540

Тошкентда ўта долзарб мавзуда халқаро конференция иш бошлади (фото)

Тошкентда ўта долзарб мавзуда халқаро конференция иш бошлади (фото)
11 июнь куни пойтахтимизда “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Нидерландия, Латвия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Малайзия, Кувайт, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон сингари мамлакатлар делегациялари, хорижлик экспертлар, сенаторлар, депутатлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, фан арбоблари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ушбу конференцияни ташкил қилиш ҳақидаги ташаббус Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг ноябрь ойида ЕХҲТ Бош котиби Томас Гремингер билан бўлган учрашув чоғида илгари сурилган эди. Ўз навбатида, нуфузли халқаро ташкилотлар давлатимиз раҳбарининг бу таклифини қўллаб-қувватлади.

Конференцияда ишчи гуруҳ учта алоҳида мавзу устида ишлаб, якунда Марказий Осиё минтақаси учун сиёсий тавсиялар ишлаб чиқилади. Тадбир доирасида 12 июнь куни Самарқанд шаҳрида “Миллатлараро ва динлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида диний конфессиялар ва миллий маданий марказлар вакиллари иштирокида мулоқот ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўта долзарб мавзуда халқаро конференция иш бошлади (фото)