Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида эҳтиётсизлик оқибатида 9 ёшли бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, тахминан соат 17.30ларда Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли автомашинада Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун боради. Ўзи билан бирга автомашинада набирасини олиб кетади. Боғ ичига кирганда, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдиради. Қаровсиз қолдирилган бола автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган. Натижада автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар