Хоразмда дрифт қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш789
Хоразмда дрифт қилган ҳайдовчи жаримага тортилди
Хоразмда йўлда хулиганлик қилган ҳайдовчи аниқланиб, жазоланди, деб Nova24.uz хабар берди.

Вилоят ЙҲХБ ахборотига кўра, Cobalt русумидаги автомашина ҳайдовчиси йўлда хавфли манёвр амалга ошириб, авария ҳолатини келтириб чиқарган. Унинг таниши эса бу жараённи ёнма-ён ҳаракатланаётган машинадан видеога олган.

Ҳайдовчи автомобилни бошқара олмай, ёндаги ҳаракатланаётган машинага қараб кескин бурилган. Кейинроқ мазкур видеони фуқаро ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳайдовчи аниқланиб, унинг автомобили жарима майдонига олиб кетилган. Ҳайдовчига маъмурий баённома тузилиб, 128-10-модда (Йўлда хулиганлик) бўйича иш қўзғатилган.

Унга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва 25 БРВ (9 375 000 сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?