date
views 670

Олариу мухлисларни БАА – Ўзбекистон учрашиувига чорлади

Олариу мухлисларни БАА – Ўзбекистон учрашиувига чорлади
Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги ҳал қилувчи баҳслар арафасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу мухлисларга мурожаат билан чиқди. 5 июнь куни бўлиб ўтадиган БАА – Ўзбекистон беллашуви олдидан румин мутахассис юртдошларини миллий жамоага кучли қўллаб-қувватлаш билан ёрдам беришга чақирди.

"Амирликлар учун жуда муҳим кун яқинлашмоқда. Бу нафақат футбол, балки миллий ғурур ва юрт шарафини ҳимоя қилиш кечасидир. Барчангизни стадионга таклиф қиламан — келинглар, жамоамизни қўллаб-қувватлайлик! Иншааллоҳ, бу ҳал қилувчи ўйинда ғалабага эришамиз", — деди 55 ёшли мураббий маҳаллий ОАВ орқали.

Мазкур ўйин БАА терма жамоаси учун жаҳон чемпионати йўлидаги муҳим синовлардан бири саналади. Рақиб — охирги йилларда катта салоҳият ва барқарор ўйини билан танилаётган Ўзбекистон терма жамоаси. Икки жамоа ўртасидаги тўқнашув нафақат Осиёдаги кучлар нисбатини белгилаб беради, балки гуруҳдан чиқиш масаласига ҳам таъсир кўрсатади.

БАА футбол жамоатчилиги ва мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотган ушбу учрашувда трибуналардаги муҳит муҳим рол ўйнайди. Космин Олариунинг фикрича, мухлислар нафақат жамоани руҳлантириши, балки ўйин тақдирига таъсир қилиш салоҳиятига ҳам эга.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа учун ҳам бу беллашув ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ким кучли — ушбу мураккаб рақобатда майдон кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олариу мухлисларни БАА – Ўзбекистон учрашиувига чорлади