
Жанубий Кореяда 3 июнь куни навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий жараён мамлакатнинг келгуси беш йиллик сиёсий йўналишини белгилаб беради.
Овоз бериш эрталаб соат 06:00 дан кечки 20:00 гача давом этади. Расман беш нафар номзод давлат раҳбарлиги учун курашга қўшилган бўлса-да, асосий рақобат фақат уч киши — Ли Чже Мён, Ким Мун Су ва яна бир фаол сиёсатчи ўртасида кечмоқда. Аммо таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ғалаба учун реал имконият фақат Ли ва Кимда мавжуд.
Жанубий Кореяда президент беш йиллик муддатга сайланади ва қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Бу амалиёт давлатда сиёсий барқарорлик ва янги ғоялар учун йўл очишни кўзда тутади.
Сўнгги жамоатчилик сўровларига кўра, Демократик партия вакили Ли Чже Мён сайловдаги асосий фаворит сифатида қайд этилмоқда. Унинг ташқи сиёсатда мувозанатни сақлаш ва Россия билан муносабатларни яхшилаш борасидаги баёнотлари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Шунга қарамай, Ким Мун Су сўнгги кунларда унга яқинлаша олди ва сайлов натижалари кутилмаган бурилишларга сабаб бўлиши мумкин.
Президент сайловининг якуний натижалари 3 июн кечаси ёки 4 июн эрталаб эълон қилинади. Янги сайланган давлат раҳбари лавозимга ҳам айнан 4 июн куни, чоршанбада киришиши кутилмоқда.
Жанубий Корея тарихидаги навбатдаги муҳим сиёсий бурилиш қандай якун топади — бунга халқнинг овози ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар