date
views 46 441

Абдуқодир Ҳусанов ҳаётдаги энг муҳим голини урди – Тошкентда жаҳон савиясидаги тўй

Абдуқодир Ҳусанов ҳаётдаги энг муҳим голини урди – Тошкентда жаҳон савиясидаги тўй
27 май куни ўзбекистонлик машҳур футболчи, "Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўзининг тўй маросимини нишонлади. Футболдаги барқарор ва ишончли ўйини билан юртдошлар муҳаббатини қозонган ёш ҳимоячи бу гал майдонда эмас, балки ҳаёт саҳнасидаги энг муҳим “ўйин” – оила қуришда ғалаба қозонди.

Унинг тўй маросими Тошкентдаги юксак даражадаги зўр тантаналар ўтказиладиган “Версал” тўйхонасида бўлиб ўтди. Кеча сўзнинг тўлиқ маънода элита шаклда ташкил этилди – нафақат шаҳарнинг марказий нуқталаридан бири, балки тантананинг савияси ва меҳмонлар таркиби ҳам бундан дарак бериб турди.

Эрталабки наҳор ошига келган меҳмонлар орасида футбол оламидаги танилган шахслар — футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарлари, шунингдек, эстрада юлдузлари, блогерлар ва санъаткорлар бор эди. Яқин таниш-билишлар, журналистлар ва мухлислар ҳам ушбу шодликдан бевосита хурсанд бўлишди.

Видеолавхада нималар кўрдик?

Тўйда тушилган суратлар ва кадрларда Ҳусановнинг самимий табассуми, аъло даражада тайёрланган смокинг кийими, унинг ёнидаги қўллаб-қувватловчи дўстлар ва биродарлар акс этган. Мутахассислар ёрдамида ҳар бир деталга эътибор қаратилиб, яқинлар билан хотира суратлари олинган. Айниқса, меҳмонларнинг шоҳона қабул қилиниши ва юксак маданият билан ташкил этилган тантана Ҳусанов оиласининг урф-одатларга ва замонавийликка бўлган муносабатини кўрсатиб турди.

Куннинг марказий воқеаларидан бири — видеопроекция орқали катта экранда намоён қилинган Абдуқодир Ҳусановнинг ёшликдан бугунги муваффақиятларигача бўлган фотолавҳалари бўлди. Бу лаҳзалар орқали нафақат меҳмонлар, балки барча мухлислар учун унинг қанчалик фидокор, меҳнаткаш ва ўз мақсадидан қайтмайдиган инсон экани яна бир бор исботланди.

Тўй дастурхони ва анъаналар

Тантананинг илк қисмида анъанавий тарзда наҳор ош тарқатилди. Лавҳаларда кўриниб турибдики, Ҳусанов меҳмонларга шахсан хизмат қилиб, ҳар бирини иззат-икром билан кутиб олган. Бу эса унинг камтарлиги ва самимий муносабатига яққол далил бўла олади.

Шахсий ҳаётда янги босқич

Абдуқодир Ҳусанов учун бу тўй фақат байрам эмас, балки масъулият ва ҳаётдаги янги босқични англатади. Унинг спортдаги ютуқларидан ташқари, шахсий ҳаётда ҳам мувозанат сақлаб, бахтли оила боши бўлиши унга бўлган ҳурматни янада оширади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдуқодир Ҳусанов ҳаётдаги энг муҳим голини урди – Тошкентда жаҳон савиясидаги тўй