
2026 йилда Италия мезбонлик қиладиган қишки Олимпия ўйинларида Россия хоккей терма жамоаси иштирок этмайди. Бу ҳақда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) расмий баёнот берди.
Ташкилотнинг маълум қилишича, мусобақада қатнашувчи эркаклар ва аёллар терма жамоалари таркиби Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 2023 йил март ойида қабул қилган тавсияларига мувофиқ шакллантирилган.
Аввалроқ Россиянинг 2026 йилги Олимпиадада қатнашиш-учун қатъий қарор ХОҚ томонидан бериладиган сўнгги тавсияларга қараб қабул қилиниши айтилган эди. Россия хоккей федерацияси бу борада қарор 2024 йил кузида аниқлашини билдирганди.
Шу пайтгача IIHF ва ХОҚ томонидан масала бўйича расмий баёнот берилмаган бўлса-да, гуруҳлар рўйхатида Россия термасига ўрин берилмагани унинг мусобақадан расман четлатилганини англатмоқда.
Маълумотларга кўра, Россия терма жамоаси ўрнига Олимпиадада Франция иштирок этади. Бу сўнгги йилларда спортга нисбатан қўлланилаётган сиёсий санкциялар давомида Россия спортчиларига берилган яна бир жиддий зарба сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси халқаро хоккей мусобақаларида мунтазам равишда кучлилар қаторида бўлиб келган ва Олимпиададаги иштироки катта қизиқишга сабаб бўлар эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар