
Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” клуби катта ўзгаришлар арафасида турибди. Жамоа раҳбарияти келаси мавсумда янада кучлироқ таркиб билан майдонга тушишни мақсад қилган ва бунинг учун жиддий таркибий ўзгаришлар бошланди.
Спорт директори Декунинг ташаббуси билан ёзги трансфер ойнасида чекловларсиз янги футболчиларни жамоага олиб келиш кўзда тутилмоқда. Аммо бундай ҳаракатлар молиявий жиҳатдан маошлар балансини таъминлашни ҳам талаб этади. Шу боис, клуб айрим футболчилар билан хайрлашишга қарор қилган.
Испаниядаги Fichajes нашри тарқатган маълумотларга кўра, “Барса”ни тарк этадиган биринчи 6 нафар футболчи аниқ бўлган. Бу рўйхатда Ансу Фати, Рональд Араухо, Пау Виктор, Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия ва Пабло Торре каби номдор ўйинчилар бор.
Шу билан бирга, манба таъкидлашича, Араухо ва Гарсия фақат юқори даромадли таклифлар келиб тушган тақдирдагина жамоадан кетиши мумкин. Яъни, бу икки футболчининг кетиши ҳали аниқ эмас, аммо клуб уларни пулга айлантириш имкониятини инкор этмаяпти.
Аввалроқ, испан ОАВлари “Барселона”да фақатгина Ламин Ямалнинг жойи кафолатлангани, қолган ҳар қандай футболчи бўйича келадиган трансфер таклифлари клуб раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши ҳақида маълум қилган эди.
Каталония клубидаги бу ислоҳотлар мухлислар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айримлар буни жамоанинг янада муваффақиятли бўлиши учун зарур қадам деб баҳолашмоқда, бошқалар эса ёш иқтидорларнинг кетишига нисбатан эътироз билдиришмоқда.
Яқин ҳафталарда “Барса”да янги трансферлар ва кетувчилар бўйича расмий хабарлар эълон қилиниши кутилмоқда. Мухлислар эса бу жараёнларни катта қизиқиш билан кузатишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар