date
views 2 231

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

- Андижон 05:00
- Наманган 05:00
- Фарғона 05:00
- Тошкент шаҳри 05:10
- Тошкент вилояти 05:10
- Сирдарё 05:20
- Жиззах 05:20
- Самарқанд 05:20
- Сурхондарё 05:25
- Қашқадарё 05:25
- Навоий 05:30
- Бухоро 05:30
- Хоразм 05:45
- Қорақалпоғистон Республикаси 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди