
Америка сиёсий саҳнаси яна бир баҳсли воқеага гувоҳ бўлди. АҚШ Конгрессидаги Республикачилар партияси вакиллари Жо Байден маъмуриятида содир бўлган шубҳали ҳаракатлар бўйича янги маълумотларни ошкор қилди. Маълум бўлишича, Оқ уйнинг тўрт нафар собиқ ходими Жо Байден номидан муҳим фармон ва ҳужжатларга автоимзо қўйгани аниқланган.
Fox News телеканалида чиқиш қилган АҚШ Конгресси назорат ва ҳукумат ислоҳоти қўмитаси раиси Жеймс Комернинг таъкидлашича, ушбу ходимлар Байденнинг шахсий иштироки ва розилигисиз, махсус автоматлаштирилган автоқалам орқали унинг номидан фармонларни расмийлаштирган. “Бизнинг қўлимиздаги далиллардан келиб чиқиб, Жо Байденнинг имзоси ҳужжатларда сеҳрли тарзда пайдо бўлганини аниқладик”, — дейди Комер.
Бу ҳолат АҚШда катта шов-шувга сабаб бўлди. Конгрессдаги сенаторлар ҳукуматдан автоимзо билан боғлиқ барча жараёнларни очиқлашни, шунингдек, Байденнинг соғлиғи ёмонлашган пайтларда мамлакатни аслида ким бошқарганини аниқлаш учун расмий тингловлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда Дональд Трамп ҳам бу можарони фаол тарзда муҳокама қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Байденнинг 2,5 мингга яқин шахсни афв этиш тўғрисидаги қарорлари юридик жиҳатдан кучга эга эмас, чунки улар автоқурилма орқали имзоланган. Трамп буни “фақат қоғоздаги сиёсат” деб баҳолаган.
Шу билан бирга, Байден маъмуриятининг автоимзо билан чегарада муҳожирларга рухсат берувчи ҳужжатларни тасдиқлаши ҳам танқидга сабаб бўлди. Республикачилар буни давлатга хиёнат деб ҳисобламоқда.
The Wall Street Journal нашрига кўра, Байденнинг ёндошлари унинг ақлий ҳолати юзасидан оммавий муҳокамаларнинг олдини олишга уринишган. АҚШнинг энг кекса президенти бўлган Жо Байден сўнгги йилларда бир неча марта нутқлар пайтида адашган, тушунарсиз иборалар қўллаган ва жисмоний ҳолати ҳам саволлар уйғотган.
Яқинда эса Байденнинг рафиқаси Жилл Байденга нисбатан АҚШ Адлия вазирлиги томонидан суд иши қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинди. Сабаби – Жилл Байденнинг турмуш ўртоғининг простата саратонига чалинганини билишига қарамай, уни 2024 йилги сайловда қатнашишга ундагани.
Апрелда эса Трамп Россия-Украина можаросида ҳам Байденни айбдор деб атаган. Унингча, АҚШ ва Россия муносабатларининг ёмонлашишига айнан Байден маъмурияти масъул.
Бу воқеалар АҚШда сиёсий баҳс ва тортишувларни янада кучайтирмоқда. Байденнинг давлат бошқарувидаги роли, имзоларнинг ҳақиқийлиги ва унинг соғлиғи билан боғлиқ саволлар жавобсиз қолмоқда. Америкаликлар эса бу ҳолатда кимга ишониш кераклигини англашга уринмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар