09:04 / 26.06.2018
6 666

Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди

Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди
Шу йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган янги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар — Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировга зарур барча ваколатлар берилиши, мазкур вазирлик — энг муҳим вазирликка айлантирилиши маълум қилинган эди.

Ўзбекистон Президенти янги вазирни лавозимга тайинлаш пайтида унга Халқ таълими вазирлигининг кадрларини тубдан янгилаш бўйича топшириқ берган эди. «Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, бугун бўлиб ўтган йиғилишда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган.

Йиғилишда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни етиштириш этиб белгилангани, тизимда меҳнат қилувчи ходимлар ана шу мақсаддан оғишмаслиги кераклигини алоҳида уқтирган.

Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, вазирлик фаолияти қуйидаги учта тамойилга асосланади: сифат, адолат ва шаффофлик. «Мана шу мақсад ва учта асосий тамойил бўйича ишлай оладиган одамгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз», деб айтган Халқ таълими вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди