Сергелидаги чиқиндихонадан ўрнак олишга чақиришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сергелидаги чиқиндихонадан ўрнак олишга чақиришди

Жамият 4-01-2015, 17:12 1 450
Сергелидаги чиқиндихонадан ўрнак олишга чақиришди

Facebook’даги Potrebitel.uz гуруҳи фойдаланувчиларидан бири кираверишдаги арча дарахтлари ёнувчи чироқлар ва Янги йил зарлари билан безатилган чиқиндихона суратини жойлади, деб хабар бермоқда Uz24.uz.

Сурат муаллифининг ёзишича, ушбу ахлатхона Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган. Гуруҳ фойдаланувчилари суратга изоҳ қолдирар экан, бу ахлатхонада тозаликка амал қилинишини ва ёзда ҳам хона гуллари териб қўйилишини қайд этишган. Уларнинг кўпчилиги бошқа чиқиндихоналарни ҳам бундан ўрнак олишга ундаган.

Шунингдек, фойдаланувчилар тозаликни аввал ўзимиздан бошлаш кераклигини, маиший чиқинди халталарини уйимиз атрофига, ариқларга аксар ҳолларда болалар эмас, катталар ташлаб кетиши кишини ранжитишини айтган.

Фото: Potrebitel.uz / Facebook
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.