
Фото: Зафар Мирраҳимов
Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олгани, сирдарёлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчилиги маълум бўлганди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Мирраҳимовнинг маълумот беришича, вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев президент топшириғидан сўнг, отахонга уй совға қилган.

Фото: Зафар Мирраҳимов

Фото: Зафар Мирраҳимов
Масъулларга кўра, президент билан учрашган боёвутлик 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда шифохонада даволанаётгани боис янги хонадон калити Ўскан отанинг келини ва набираларига топширилган. Шунингдек, ҳоким бугун госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклаган.

Фото: Зафар Мирраҳимов

Фото: Зафар Мирраҳимов «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар