Абитуриентларга аввал тест ечиб, кейин йўналиш танлаш имконияти берилишининг техник томони бўйича тартиб ҳали эълон қилинмади. Kun.uz мухбири масъуллардан бу тартиб қачон ишлаб чиқилиб, абитуриентлар учун очиқланишини сўради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев бу тартибнинг тамойили ишлаб чиқилаётгани, тез орада эълон қилинишини билдирди.
“Қабул бошланишига бир ярим ой қолди деган озгина қўрқув бор. Ҳозир 8 май қабул параметрлари тасдиқланиши устида катта ишчи гуруҳ билан ишлаяпмиз. Буни худо хоҳласа тезкор ҳал қиламиз. Ҳам қабул олди, ҳам қабул вақти ёшлар, ота-оналарга тушунтирадиган [қилиб] мазмунли қисқа-қисқа роликлар қилинади. Буни халққа содда, тушунарли тилда тушунтириб берамиз, чунки ҳар хил ҳолат бўляпти”, – деди Далиев.
Янги тартибнинг қандай бўлишини Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори ўринбосари Фарҳод Мирзаев тушунтириб берди. Мирзаев жараёнда ҳеч қанақа катта ўзгариш бўлмаслиги, болаларнинг ўқишига уларнинг тайёрланишига ёки рўйхатдан ўтишига таъсир йўқлигини билдирди.
Масъулга кўра, жараён 2 босқичда бўлади. Биринчисида абитуриентлар худди олдингидек онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин. Унда фанлар мажмуаси, тил ва ҳудудлар танланади.
“Иккинчи босқичда умумий барча ҳудудларда тест жараёнлари тамомланганидан кейин абитуриентларга устуворлик бўйича таълим йўналишлари, таълим шаклини танлаш имконияти берилади. Унда 1-2 кун эмас, 10-15 кун вақт берилиши мумкин”, – деб тушунтирди Фарҳод Мирзаев.
Шунингдек, агентлик вакили абитуриентда олдиндан ўтиш балларини кўриш имконияти бўлишини айтиб, абитуриент грант ололмайман деган қўрқувда бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
“Билим ва малакаларни аниқлаш агентлиги ҳозирдан 3 йиллик барча фанлардан ўтиш балларини эълон қилиб қўйган. Демак, абитуриентларга шу ўтиш балларини кўриб, [ўтиш ё ўтолмаслигини билади]. Шу балларни кўриб у болага бошқа йўналишларни танлаш имконияти берилади. Низомга келсак, бу бўйича ишлар кетяпти”, – деди Мирзаев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди