Тарихда иккинчи марта шахмат бўйича жаҳон чемпиони ўз унвонини ҳимоя қилишдан бош тортди. Норвегиялик Магнус Карлсен россиялик Ян Непомняшчийга қарши тож учун ўйинга бормайди.
Sports.ru колумнисти Мария Селенкова шахмат дунёсини ҳайратга солган воқеа тафсилотларини жамлади.
Магнус нега ўйиндан бош тортди?
Қисқача айтадиган бўлсак – чемпионлик унвонини ҳимоя қилавериш жонга тегди.
Карлсен 2013 йилдан бери жаҳон чемпиони бўлиб, ҳозиргача тўрт марта ўз унвонини ҳимоя қилган. Сўнгги марта у 2021 йил декабр ойида россиялик Ян Непомняшчий билан шахмат тожи учун баҳс олиб бориб, ғалаба қозонган эди. Шундан сўнг, Магнус бешинчи ҳимоя бўлмаслиги мумкинлиги, фақат франциялик ёш шахматчи Алиризо Фирузжоҳни рақиб сифатида кутаётганини маълум қилди. «Бошқа рақиб керак эмас», деган эди у. Табиийки, унинг гаплари жиддий қабул қилинмади.
2022 йил баҳорида Карлсен ҳатто Фирузжоҳ билан ҳам тож учун курашишига шубҳа қилди. Йўқ, сўнгги ўн йилликнинг энг яхши шахматчиси фаолиятини якунламади – шунчаки, чемпионлик учун ўтказиладиган баҳслар унинг силласини қуритгани, бундан чарчаганини айтди.
Бундан ташқари, Магнусга чемпионлик унвони ҳаддан зиёд ортиқча баҳо бериб юборилаётгандек туюлди. Норвегиялик шахматчи чемпион фақат ўзи билан ўтказиладиган баҳсларда аниқланишини истамади.
Бунақаси олдин ҳам содир бўлганми?
FIDE тарихида (1948 йилдан буён) бунақа ҳолат биринчиси эмас – амалдаги чемпион иккинчи марта унвонини ҳимоя қилишдан бош тортмоқда.
Фото: fide.com
1975 йилда америкалик Бобби Фишер совет шахматчиси Анатолий Карповга қарши жанг ўтказмаган. Ўша пайтда у FIDE ташкилотига бир неча талабларни қўйган, уларнинг деярли барчаси бажарилган. Аммо финал баҳси формати ўзгартирилмаган. Натижада Карпов ўйинсиз чемпионликни қўлга киритади.
Фишер/Карпов воқеасига қадар Вилгелм Стейниц ҳам финалдан бош торган эди. Эммануэл Ласкер эса Капабланка билан ўйнамайди ва тожни унга топширади. Александр Алёхин вафот этгани сабабли Ботвинник билан ўйин ўтказилмай қолган.
Карлсеннинг ўйин ўтказишига умид бормиди?
Бу сафар ҳам формат муҳокама қилинди. Карлсен финални уч сетга бўлиш, рапид ва блиц партиялар кўринишидаги тай-брейкларни жорий қилишни таклиф этди. Магнус ҳатто FIDE раҳбари Аркадий Дворкович билан ҳам учрашди. Шунда унинг тож учун баҳсда иштирок этиш имконияти ошгандек туюлганди. Аммо кейинчалик Магнус фикридан қайтмади.
«Мен жамоамдаги одамлар, FIDE ва Ян билан гаплашдим. Ҳа, хулоса жуда оддий: менда яна бир финални ўтказиш учун мотивация йўқ. Шунчаки, мен бундан кўп завқ олмаслигимни ҳис қиляпман. Албатта, бу ҳолат менга ёқмаяпти. Ишончим комил, баҳс тарихий ва бошқа сабабларга кўра қизиқарли бўлар эди. Аммо ўйнаш истаги умуман йўқ ва шунчаки ўйинга бормайман».
Энди нима бўлади?
Ян Непомняшчий
FIDE регламентида жаҳон чемпионининг ўз унвонини ҳимоя қилишдан бош тортиши билан боғлиқ ҳолат кўзда тутилган.
Агар чемпион ўйинга бормаса, номзодлар турнири ғолиби ва иккинчи ўрин эгаси тож учун ўйнайди. Яъни, Фишер/Карпов воқеаси такрорланмайди.
Непомняшчийнинг янги рақиби ким?
Энди у тож учун хитойлик Дин Лижэн билан куч синашади. 30 ёшли шахматчи FIDE рейтингида иккинчи ўринда (Непомняшчий 7-ўринда). У номзодлар турнирида ҳам иккинчи бўлди. Карлсен кутган Алиризо Фирузжоҳ эса 8 иштирокчи ичида атиги 6-ўринни эгаллади.
Қизиқ статистика: хитойлик шахматчи қора доналар билан ҳеч қачон Непомняшчийни мағлуб этолмаган (8 та ўйин), лекин у икки марта оқлар билан ғалаба қозонган (6 ўйинда). Умумий ҳисобда 9 та ўйин ўтказишган бўлса, 3 марта Ян, 2 марта Дин ғалаба қозонган. Номзодлар турнирида Непомняшчий қоралар билан Динни мағлуб этган, оқлар билан дуранг ўйнаган.
Непомняшчий жамоаси бунга қандай муносабатда бўлди?
Фото: Express Newspapers
Непомняшчий жамоаси Карлсен билан реванш жанги ўтказилишидан умидвор эди: «Биз ҳали ҳам Магнуснинг ўйинга рози бўлишини кутган эдик, шунинг учун бу қарор бизни кўп жиҳатдан ҳайратда қолдирди. Бироқ, биз унинг айтган барча баёнотларини эътиборсиз қолдира олмадик», - деб тушунтирди мураббий Владимир Поткин.
Олдинда 2023 йилнинг баҳорида бўлиб ўтадиган Дин Лижэнга қарши ўйин турибди. Норвегиялик мусобақани тарк этгани боис, финалга тайёргарлик кўриш енгилроқ бўлмайди.
Яннинг мураббийи буни тасдиқлади: «Ҳаммамиз Хитой мактаби қанчалик кучли эканини биламиз. Улар билан кўплаб ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз, бу ҳатто шахсий қарама-қаршилик эмас, балки мактаблар ўртасидаги қарама-қаршилик бўлади». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди