date

Жиззахда сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди

Жиззахда сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг хабарига кўра, сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси тўхтатилди. Жиззах шаҳар Департаменти ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда махсус операция тадбири ўтказди.

Тадбир давомида “M.F.” МЧЖ раҳбари ва унинг жиноятдаги шериги ушланган. Улар 7 турдаги 644 дона ва 298 қадоқ сифати ва келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини сотиш вақтида қўлга олинган.

Жиноятчилар ушбу маҳсулотларни сотиш орқали 152,3 миллион сўм даромад олишни режалаштирган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Сифатсиз ёки қалбаки дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки сотиш, дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида дори воситалари савдоси, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларни ўз ичига олган дориларни рецепт бўйича чакана сотиш тартибини бузиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жиноятчиларнинг бошқа шериклари аниқланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззахда сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди