
Мадриднинг "Реал" клуби шанба куни Ла Лига доирасида ўз уйида "Валенсия"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 31-дақиқасида Килиан Мбаппе дублга эришди.
Танаффус олдидан эса у хет-трик амалга ошириш имкониятига эга эди, аммо пенальти тепишни бразилиялик Винисиус Жуниор ўз зиммасига олди ва гол ура олмади. Бироқ, бу хатони тезда Жуд Беллингем тузатиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Якуний ҳисобни эса 82-дақиқада Альваро Каррерас ўрнатди. Ўйиндан сўнг, Винисиус ижтимоий тармоқлар орқали Мбаппега мурожаат қилиб, бирга тушган суратига "Бу сенга жуда осон!" деб изоҳ қолдирди.
"Реал" жамоаси ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалида "Барселона"дан саккиз очкога устунлик қилган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг