23:30 / 04.09.2022
1 097

Боксчиларимиз халқаро турнирда 6 та медални қўлга киритди

Боксчиларимиз халқаро турнирда 6 та медални қўлга киритди
30 август - 3 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа ташкил этилди.

Қозоқ бокси асосчиларидан бири Шокир Болтекули хотирасига бағишланган халқаро турнирда Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан 130 нафар боксчи иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, вакилларимиз 6 та медаль, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлдилар:

Олтин:
-86 кг: Тимур Мержанов
-92 кг: Нусратбек Тохиров

Кумуш:
-51 кг: Фозилжон Абдумуродов
-92 кг: Абдулла Ражабов

Бронза:
-48 кг: Нодиржон Мирзахмедов
-67 кг: Бекзод Ҳамидов

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимиз халқаро турнирда 6 та медални қўлга киритди