date

Дреаме раҳбари модулли смартфоннинг ишчи прототипини оммага намойиш этди

Дреаме раҳбари модулли смартфоннинг ишчи прототипини оммага намойиш этди

"Дреаме Течнологй" асосчиси ва бош директори Ю Хао компания томонидан ишлаб чиқилаётган модулли смартфон акс этган видеони эълон қилди. Қурилманинг орқа панели оқ рангда бўлиб, доирасимон камера модули магнит контактлар ёрдамида осонгина ечилади ва уланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Смартфоннинг олд панелида селфи камераси жойлашган. Бироқ видеода экран ёниқ ҳолатда кўрсатилмаган, шу сабабли бошқа техник хусусиятлар ҳозирча маълум эмас.

Жорий йилнинг январь ойида "Дреаме" жамоаси Жануби-ғарбий Европа дилерлари конференциясида ўзининг модулли қурилмалар сериясини тақдим этган эди. Март ойида эса "Дигитал Чат Статион" инсайдери "Дреаме Аурора" мобил фотографияга йўналтирилган флагман бўлишини хабар қилди.

Ушбу олинадиган камера модули ўзининг SoC тизими, сенсори, аккумулятори ва алоқа модулига эга бўлиши кутилмоқда. Уланиш махсус контактлар орқали амалга оширилади.

Шу ҳафтада Испанияда бўлиб ўтган тақдимотда "Дреаме" янги "Аурора" линияси прототипларини кўрсатди. Асосий янгилик ғайриоддий концепцияга эга "Аурора Нех LS1" флагмани бўлди.

Аввалроқ компания раҳбари "Apple" ва "Samsung"ни ортда қолдириб, бозорда етакчилик қилишни мақсад қилганини айтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Дреаме раҳбари модулли смартфоннинг ишчи прототипини оммага намойиш этди