В гуруҳи
Мбаппе ва Гризманн нидерландлар мудофаасини яксон этди
Франция — Нидерландия 4:0
Голлар: Гризманн (2), Упамекано (8), Мбаппе (21, 88).
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Депай (90+5).
Франция – Менян, Кунде, Упамекано, Конате, Эрнандес, Рабио (К.Тюрам, 89), Тчуамени (Камавинга, 76), Коман (Диаби, 67), Гризманн (Фофана, 77), Мбаппе, Коло-Муани (Жиру, 77).
Нидерландия – Силлессен, Тимбер, ван Дейк, Гертрюйда (Маласиа, 87), Аке, Вейналдум, де Рон (Блинд, 67), Тайлор (Вегҳорст, 33), Симонс (Классен, 68), Бергҳейс (Мален, 68), Депай.
Огоҳлантиришлар: Рабьо (45), Гертрюйда (65), Конате (71), Блинд (78), Эрнандес (90), Упамекано (90+4).
Саралаш турнирининг иккинчи кунида мухлислар яна «топ» афишали ўйинга гувоҳ бўлишди. ЖЧ-2022 кумуш медаллари эгалари чоракфиналчиларга қарши. Бундан ташқари, Льорис, Манданда, Варан ва Матюидининг миллий жамоа билан хайрлашувини кузатиш ҳам «Стад де Франс»га келишга арзирди. Шунингдек, икки жамоада ҳам ўйиндан олдин ўткир сюжетлар рўй берди.
Франция билан боғлиқ ҳолатда — бу Мбаппе жамоа сардори этиб тайинланишидир. Дидье Дешамнинг бу қарори мамлакатда қизғин муҳокамалар келтириб чиқарди, хафа бўлган Гризманнинг реакцияси эса оловга мой сепди. Айтишларича, у ҳатто миллий жамоадан кетиш ҳақида ўйлаган ва Мбаппе у билан гаплашиб олгач, вазият сокинлашган. Килиан агар уни сардор этиб тайинлашмаганида ўзи ҳам буни шундай қабул қилган бўлишини айтиб, вице-капитан бўлиб қолган Гризманни Дешам даврининг энг яхши футболчиси деб атади. «Мен унга бошлиқ эмасман», — дея тан олди Мбаппе.
Ўйин бошланиши биланоқ янги сардор ўринбосарига голли пас берди. Шу билан бирга Франциянинг бу ҳужуми Гризманнинг тўпга ажойиб ташланиши билан бошланганди, у бу билан кифояланмади ва жарима зарбасини ижро этиб, иккинчи голни ташкиллаштирди. Силессеннинг хатосидан фойдаланган Упамекано том маънода тўпни дарвозага олиб кирди.
Нидерландларга келсак, Роналд Куман «Барселона»даги даврига қайтгандек бўлди, ўшанда у Месси билан шартномани янгиламагани ва бир қатор муҳим футболчиларни сотувга қўйиши истеъфога олиб келганди. «Қизил лолалар» жамоасида эса вирус тарқалди, натижада жамоани беш футболчи, жумладан Гакпо ва де Лигт тарк этди. Қолаверса, йиғин бошланишидан олдин жароҳат туфайли Френки де Йонга ва Копмайнерс ўйиндан ташқарида қолиши маълум бўлганди.
Шунга қарамай, нидерландлар таркиби рақобатбардош кўринарди. Фақат меҳмонлар ўз ҳужумларини якунлашда қийналишди ва биринчи бўлим ўрталарида Куман шу куни муваффақиятсиз ҳаракатланган Тэйлорни олиб, Вегҳорстни туширди. Аммо юпқалашган жой албатта йиртилади. Гап шу куни Гертрайд дебют қилган мудофаа чизиғи ҳақида бормоқда. Ўтган ҳафта дам олиш кунларида ушбу латерал «Аякс» дарвозасига ғалаба голини урган ва «Фейеноорд»нинг етакчилигини мустаҳкамлаганди, Сен-Денида эса у ҳимоя марказида ўйнашига тўғри келди.
Бўлим ўрталаридаги вазиятлардан бирида Коло Муани тўпга тегинмасдан рақиб ҳимоячиларини чалғитди ва унга берилган узатма амалда Мбаппени бирга бир вазиятга чиқарди. 21-дақиқада 3:0 ҳисоби бу рақиблар даражасига мос эмас. Бу статистика нуқтайи назаридан ҳам аномал натижа. Нидерландия бир асрдан буён ўйинни бундай ёмон бошламаганди. Аниқроқ айтилса — 1919 йил августида Швецияга қарши ўйиндан буён. Учранглилар эса ўйин дебютида 1953 йилдан буён бундай самарали ҳужумлар қилмаганди, аммо ўшанда рақиб атиги Люксембург бўлган.
Бу эса амалда иккинчи бўлимни қуруқ расмиятчиликка айлантирди. Ўйин зерикарли кечмади, аммо интрига қолмаганди. Мбаппе эса чиройли ва алоҳида аҳамиятга эга иккинчи голини урди. У терма жамоа сафидаги аниқ зарбалари сонини 38 тага етказди ва Бенземани ортда қолдирди. Захирадан ўйинга қўшилган Блинд эса миллий жамоадаги юбилей 100-ўйинини бундай тасаввур қилмагани аниқ. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Депай 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади. Пенальтичиларнинг даҳшатли туши Меньян билан Франция хотиржам бўлиши мумкин.
Гибралтар — Греция 0:3
Голлар: Масурас (11), Сиопис (45), Бакасетас (58).
27 март. Ирландия — Франция, Нидерландия — Гибралтар.
F гуруҳи
Лукакунинг қайтиши
Швеция — Бельгия 0:3
Голлар: Лукаку (35, 49, 83).
Швеция – Олсен, Валквист, Линделёф, Экдаль, Аугустинссон (Гудмундссон, 85), Сванберг, Форсберг (Классон, 73), Ольссон (Докереш, 64), Густафссон, Кулусевски, Исак (Ибраҳимович, 73).
Бельгия – Куртуа, Кастан, Вертонген, Фас, Теате (Салемакерс, 86), де Брюйне, Карраско (Опенда, 90), Онана, Троссар (Мангаля, 61), Лукебакио (Бакайоко, 61), Лукаку (Борнаув, 85).
Белгиянинг янги бош мураббийига айланган Доменико Тедеско сардорлик боғичини Де Брюйнега ишониб топширган. «Қизил иблислар» сафида энди миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган Азар йўқ, аммо янги номлар ҳам у қадар кўп эмас. Онана, Теате ва «Ҳерта»да Сандро Шварц бошқарувида ёрқин ўйин намойиш этаётган Лукебакио аввалроқ чақирилган. Бу ўйинда Кулушевскининг зарбасидан кейин тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб юборган Фас эса ЖЧ-2022 заявкасида бор эди.
Олдинги чизиқда эса ҳамон эски гвардия ҳаракат қилмоқда. Феррейра-Карраско биринчи ҳужумдаёқ гол уриши мумкин эди, ҳисобни эса бош билан осонгина зарба берган Лукаку очди. У иккинчи бўлим бошида ҳам дарвозани ишғол этди, бу сафар ҳам ассистент ролида Лукебакио. Ҳет-трик нишонлаган Лукакунинг бенефисида учинчи голга узатма берган Бакайоко ҳам иштирок этди.
ПСВ клубининг ушбу 19 ёшли форварди — Тедеско илк бор жамоага чақирган кам сонли футболчилардан. Буни — авлодлар ўртасидаги идеал боғлам деса бўлади. Масалан, Швецияда бундай боғлам кузатилмади, ўйинга 41 ёшли Ибраҳимович қўшилганига қарамай. Терма жамоада бир ярим йил давомида гол ура олмаган Лукаку Златанни ҳам, бошқаларни ҳам соясида қолдирди. Энди у миллий жамоадаги голлари сонини 71 тага етказди ва германиялик Мирослав Клозени ортда қолдирган ҳолда Европанинг барча замонлардаги энг яхши мерганлари бешлигига кириб олди.
37 ёшли Тедеско эса барибир Белгия рекордчисига айлана олмади. Белгияга Иккинчи жаҳон урушидан кейин мураббийлик қилган англиялик Билл Гормли 35 ёшда эди.
Австрия — Озарбойжон 4:1
Голлар: Забитцер (28, 50), Грегорич (29), Баумгартнер (69) — Маҳмудов (64).
Австрия – Линднер, Мвене, Траунер (Ульмер, 74), Данзо, Вебер (Пош, 34), Лаймер, Виммер (Кайнц, 68), Забитцер (Любичич, 74), Зайвальд, Баумгартнер, Грегорич (Адаму, 68).
Озарбойжон – Иманов, Хагверди, Ҳасанализода (Кривоцюк, 46), Мустафозода, Жафаргулиев (Алиев, 46), Маҳмудов, Ришард (Исаев, 77), Паскуаль (Жамалов, 60), Кекчю (Алескеров, 46), Шейдаев, Дадашов.
Австрия бошқарувига келган Ралф Рангник Озарбойжон масаласини осонлик билан ҳал этди, аввалига мезбонлар бир неча имкониятларни йўққа чиқарди, кейин эса икки дақиқада икки гол урилди. Бу кеча Забитцер ҳақиқий сардорлардек ҳаракат қилиб, дубл расмийлаштирди. «МЮ» яримҳимоячиси бурчак зарбасини ижро этиб, голли узатмага ҳам муаллифлик қилди, меҳмонларнинг престиж голи ҳам сардор номига ёзилди — «Спартак»нинг собиқ футболчиси Маҳмудов ягона гол билан жавоб қайтарди.
27 март. Австрия — Эстония, Швеция — Озарбойжон.
Е гуруҳи
Сантушда муваффақиятсизлик
Чехия — Полша 3:1
Голлар: Крейчи (1), Чванчара (3), Кухта (64) — Шиманьски (87).
Чехия – Павленка, Цоуфал (Доудера, 71), Брабец, Голеш, Крейчи, Юрасек (Зелены, 89), Соучек, Крал, Кухта (Барак, 71), Гложек (Черни, 89), Чванчара (Хитил, 65).
Полша – Шченсни, Кэш (Гумни, 9), Беднарек, Кивер, Карбовник (Скурась, 46), Зелиньски, Линетти (Шиманьски, 77), Франковски, Белик (Свидерски, 46), Шиманьски (Залевски, 65), Левандовски.
Фернанду Сантушнинг Полша бошқарувидаги дебюти жуда ёмон чиқди. Унинг жамоаси Прагадаги ўйин стартида уч дақиқа ичида икки гол ўтказиб юборди, биринчи гол жуда таҳқиромуз чиқади. Биринчидан, Цоуфалнинг аутдан тўп ташлаб бериши голли узатмага айланди. Иккинчидан, Крейчи дарвоза тўрини ўйиннинг 28-сониясидаёқ ишғол этди. Учинчи гол эса Кралнинг узатмаси ва Кухтанинг тўпга тегиниши билан рўй берди.
Молдова — Фарер ороллари 1:1
Голлар: Николаеску (86, пенальти) — Миккелсен (27).
27 март. Молдова — Чехия, Полша — Албания.
G гуруҳи
Сербия — Литва 2:0
Голлар: Тадич (16), Влаҳович (53).
Сербию отличает умение придумать себе проблемы на ровном месте. Это едва не случилось с Литвой, когда при счете 1:0 хозяева провалились в обороне. От локальной катастрофы спас Ваня Милинкович-Савич, остановивший выход Янкаускаса один на один. И тут же игры с огнем прекратил Тадич, к голу приплюсовавший результативную передачу на Влаховича. Этот гол сделал Сербию лидером группы.
Болгария — Черногория 0:1
Гол: Крстович (70).
27 март. Венгрия — Болгария, Черногория — Сербия
A гуруҳи
Эртакнамо дебют
Испания — Норвегия 3:0
Голлар: Олмо (13), Хоселу (84, 85).
Испания – Аррисабалага, Карвахал, Начо, Лапорт, Балде, Мерино (Фабиан Руис, 81), Родри, Олмо (Пино, 67), Гави (Ойарсабал, 58), Мората (Хоселу, 81), Аспас (Себалйос, 58).
Норвегия – Нюланд, Педерсен (Рюэрсон, 74), Страннберг, Эстигор, Мелинг (Бьеркан, 74), Берге (Сольбаккен, 74), Элюнусси (Ларсен, 74), Эурснес, Берг, Эдегор, Сёрлот (Брюнҳильдсен, 86).
Жароҳат олган Ҳоланднинг сафда йўқлиги албатта Малагадаги ўйинни шанба оқшомининг энг марказий ўйини мақомидан маҳрум эта олмади, аммо норвегиялик голеадор билан ўйин қизиқарлироқ кечган бўларди. Жумладан «Қизил фурия» бош мураббийлигида дебют қилган Луис де ла Фуэнтени текшириш учун ҳам. Қолаверса, бунгача турли ёшлардаги жамоаларда ишлаган ва Токио Олимпиадасида кумуш медал совриндори бўлган ушбу 61 ёшли мутахассис миллий жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар амалга оширди.
Энди унда Серхио Рамос, Бускетс ва Жорди Алба йўқ, аммо футболчиларнинг паспортидаги ёшига қарамаслиги ўз ваъдасини бузгани учун кимдир де ла Фуэнтени койий олмайди. Бунинг учун 33 ёшини нишонлаётган кунида илк бор терма жамоа ўйинида майдонга тушган Хоселу ва августда 36 ёшга чиқадиган Аспасга қараш кифоя.
Шу билан биргаликда Испаниянинг янги эрасидаги илк гол ёш авлод томонидан урилди — чап қанотда 19 ёшли Балде узатма берди ва тўпни Олмо дарвоза тўрига йўналтириб қўйди. Ва бундай ҳам қандайдир рамзийлик топиш мумкин, чунки қарийб тўрт йил муқаддам «Лейпциг» яримҳимоячиси ёшлар ўртасидаги Европа биринчилиги финалида олтин гол урганди. Ўшанда бу гол де ла Фуэнтега терма жамоалар миқёсидаги илк совринни келтирганди, у 19 ёшли футболчилар орасидаги қитъа биринчилигида биринчи бор 2015 йилда ғолиб чиққан, ўшанда таркибида Себалйос, Асенсио ва Родри бўлган Испания финалда Головин ва Баринов етакчилигидаги Россияни мағлуб этганди (2:0).
Шанба кунги ўйинда испанларга Кепа ёрдам берди. У камида икки бор қутқарди. Бу чиндан хавфли вазиятлар эди. Яна бир вазиятда эса Серлот ўта қулай позицияда туриб тўпни хато тепди. Бу ўринда савол туғилади: Ҳоланд сафда бўлганида бу вазиятлар қандай якунланган бўларди?
Фақат футбол буни қабул қилмайди, ўйин охирида майдонга туширилган Хоселу эса вазиятлардан қандай фойдаланиш кераклиги бўйича сабоқ берди. Уч дақиқа ичидаги икки гол — ҳақиқий фантастика. Афтидан, унга туғилган куни учун бошқа совғанинг ҳожати йўқ. Қолаверса, Хоселу Испания тарихига ўз дебютида энг тезкор дубл муаллифи сифатида кирди. Унга майдонга тушганидан кейин 4 дақиқа ва 15 сония етарли бўлди, ҳолбуки Фернандо Морьентеснинг (5 дақиқа ва 40 сония) рекорди абадийдек кўринарди.
Шотландия — Кипр 3:0
Голлар: Макгин (21), Мактоминей (87, 90+3).
Шотландия – Ганн, Хики (Паттерсон, 80), Ҳэнли, Тирни, Портеус, Робертсон, Жек (Кристи, 67), Армстронг (Мактоминей, 67), Макгрегор, Макгинн, Адамс (Дайкс, 58).
Кипр – Деметриу, Роберж, Гогич (Лоизу, 79), Кусулос (Шполярич, 46), Иоанну, Лайфис, Кирьяку (Харалампус, 68), Артиматас, Кастанос (Ционис, 79), Антониу, Питтас (Какулис, 68).
Четлатиш: Иоанну (90).
Захирадан ўйинга қўшилган Мактоминайнинг дубли Шотландия куннинг биринчи ўйинида ишончли ғалабага эришишини таъминлади, Робертсоннинг узатмасидан кейин тўпни узоқ устун ёнидан дарвозага киритиб юборган Макгиннинг голи эса ўйиндаги ҳал қилувчи гол бўлганди. Стив Кларк бош мураббийликка тайинланганидан буён «Астон Вилла» яримҳимоячиси терма жамоадаги асосий фигурага айланган ва гол+пас тизимида 22 (16+6) балл жамғарган. Бу эса шотландиялик бошқа ҳар қандай футболчининг натижасидан икки баробар яхшироқ, Макгиннинг серияси олдинги Евро саралашида Россияга қарши ўйинда (1:2) бошланганди.
28 март. Шотландия — Испания, Гуржистон — Норвегия.
D гуруҳи
Арманистонга тезкор гол етарли бўлмади
Арманистон — Туркия 1:2
Голлар: Қобоқ (10, автогол) — Гўкче (35), Актуркўғли (64).
Арманистон – Бегларян, Ароян, Арутюнян, Восканян (Мкртчян, 28; Байрамян, 54), Барсегян, Тикнизян, Селараян (Адамян, 75), Сперцян, Иву, Оганесян, Бриаско (Бичахчян, 76).
Туркия – Гунок, Булут, Демирал (Ўзжан, 46), Суюнчи, Қобоқ, Кадиўғли (Элмали, 74), Чалхонўғли, Гўкче (Юксек, 73), Ундер, Тосун (Оқтуркўғли, 46), Унал (Найир, 85).
Арманистон ва Туркия ўйини — бу фақатгина футбол ҳақида эмас. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар узилган, аммо яқинда ушбу мамлакат етакчилари кўп йиллар мобайнида илк бор ўзаро гаплашди. Туркияда қўрқинчли зилзила рўй берганида у ерга бошқа мамлакатлар қатори Арманистондан ҳам қутқарувчилар келди. Ўйиндан бир неча кун олдин Ереванда учинчи давлатлардан келган сайёҳлар учун қуруқликдаги чегара орқали ўттиз йилдан ортиқ фаолият кўрсатмаган назорат-ўтказиш пунктини очиш бўйича келишувга эришилди.
Лекин буларнинг бари қарама-қаршилик принципиаллигини бекор қила олмасди ва стадион Арманистонда дебют қилган Тикнизян уюштирган ҳужумдан кейин гумбурлади. Бу ҳужумдаги якунловчи штрих Барсегяннинг қанотдан узатмаси бўлди, бу узатма Ўзан Қобоқнинг автоголини келтириб чиқарди. Кейин эса мезбонлар сафида Восканян жароҳат олиб майдонни тарк этди, Ўрхон Гўкчу ушбу марказий ҳимоячи қўриқлайдиган ҳудуддан берилган зарба билан ҳисобни тенглаштирди.
Арманистон ҳимоясида «Краснодар»нинг 18 ёшли тарбияланувчиси Арутюнян ҳам дебют қилди. Иккинчи бўлимда ростовликларнинг тажрибали футболчиси Байрамян майдонга тушди. Ушбу футболчи алмаштирилишидан кейин Сперцян Селарайан учун қулай вазият яратди, аммо Арманистон фуқаролиги берилган аргентиналик зарба беришда кечикди. Бундай даражадаги ўйинларда барчасини тез ижро этиш керак, бундай ишни Туркия футболчилари майдон марказидаги фолдан кейин намойиш этиб беришди. Юнус Юнал ортиқча ўйланиб ўтирмади ва тезкор пас билан Оқтуркўғлини бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва бу ўйин тақдирини ҳал қилган вазият бўлди. Ўйин охирларида меҳмонлар дарвозабони Сперцяннинг тўпни тўхтатмай йўллаган хавфли зарбасини қайтарди.
Хорватия — Уэльс 1:1
Голлар: Крамарич (28) — Бродҳед (90+3).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Шутало, Гвардиол, Соса, Модрич (Маер, 90), Ковачич (Пашалич, 76), Брозович, Перишич, Крамарич (Влашич, 76), Ливая (Муса, 53).
Уэльс – Уорд, Робертс, Родон, Мифем, Уильямс, Уилсон (Томас, 64), Ампаду, Рэмзи (Бернс, 64), Моррелл (Ж.Жеймс, 90), Мур (Брэдшоу, 70), Д.Жеймс (Броудҳед, 64).
Сплитдаги ўйин арафасида хорватлар терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Ловрен билан хайрлашди. 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокидан кейин бу жамоа учун сезиларли йўқотиш, аммо барибир уэлсликлар сафини тарк этган Бэйл, Аллен ва Ҳантер каби жиддий эмас. Қолаверса, Уэлс бу ўйинга ўзининг янги юлдузи — «Ноттингҳэм» форварди Жонсонсиз ташриф буюрди.
Шундай экан, «аждарлар» олдинги каби ҳужумкор ўйин кўрсата олмади ва жамоани анча вақтгача Уорднинг сейвлари қутқариб турди. Аммо у ҳам Крамаричнинг рўпарадан йўллаган зарбаси қаршисида ожиз қолди. «Шашкачилар» вазиятларни кўкка совуришда давом этди. Жеймс уларни кечирган бўлса, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда кичик драма рўй берди.
Златко Далич гол арафасида тактик алмаштириш қилиб, Модрични майдондан олганди. Аммо унинг борлиги ҳам бу вазиятда қутқариши даргумон эди. Аутдан тўп ташланиши, Мефам иккинчи қаватда тўп учун курашда устун келиб, тўпни ташлаб бериши ва узоқ устун олдида пайдо бўлган Броадҳед тўпни дарвозага киритиб юбориши. Бу Англиянинг учинчи дивизиони иштирокчиси бўлган футболчи иштирокида кечанинг яна бир фантастик дебюти бўлди.
28 март. Туркия — Хорватия, Уэлс — Латвия.
I гуруҳи
Якиннинг йирик ғалабаси
Беларус — Швейцария 0:5
Голлар: Штеффен (4, 17, 29), Жака (62), Амдуни (65).
Беларус – Кудравец, Юзепчук (Биков, 33), Поляков, Волков, Селява (Бочеров, 81), Малькевич, Ковалев (Бахар, 46), Гречихо, Яблонский (Климович, 46), Эбонг, Хващинский (Морозов, 61).
Швейцария – Зоммер, Видмер, Эльведи, Аканжи (Цезигер, 82), Родригес, Жака (Ридер, 66), Фройлер, Закариё, Варгас (Фасснаҳт, 66), Штеффен (Амдуни, 58), Иттен (Окафор, 58).
УЕФА ижроия қўмитаси футбол амалдорлари яқин вақтлар ичида Европарламент депутатларининг Беларусда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани туфайли ушбу мамлакат терма жамоасини саралаш турниридан четлатиш талаб этилган мактубини кўриб чиқишади. Лекин беларуслар шусиз ҳам ўйинни Сербиянинг Нови-Сад шаҳридаги бетараф майдонда, бўш трибуналар қаршисида ўтказишга мажбур бўлишди.
Шанба куни ўтган ўйинни биринчи бўлим ўрталарига келибоқ тугатиб қўйиш мумкин эди, швейцарияликлар вингери Штеффен бу вақтга келиб 15 дақиқа ичида ҳет-трикни расмийлаштирганди. Ушбу 31 ёшли футболчи бунга қадар терма жамоа учун атиги бир гол ургани эътиборга олинса, бу ҳайратланарли кўрсаткич, бу ўйинда эса — танаффусга қадар учта зарбада учта гол урди. Аммо Мурат Якин жамоаси бу билан чекланмади ва иккинчи бўлимда Чака бир гол уриб, бир голли узатма муаллифига айланди.
Исроил — Косово 1:1
Голлар: Перец (56) — Даса (36, автогол).
Исроил «Динамо» аъзоси Дасанинг автоголидан кейин мураккаб аҳволга тушиб қолди. У рақибнинг қанотдан узатмасига оёқ қўйиш орқали ўз жамоаси дарвозабонини доғда қолдирди. Кейин мезбонлар жавоб голини уришди, аммо ундан ортиғига эриша олмади, дуранг эса Исроилни саралашнинг илк турида осон рақибга қарши ўйинда қаноатлантирадиган натижа эмас.
Андорра — Руминия 0:2
Голлар: Ман (35), Алибек (49).
28 март. Гуржистон — Исроил, Руминия — Беларус, Косово — Андорра.
Манба: Kun.uz
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг