
Испанияда Ханс-Дитер Фликнинг жорий мавсум сўнгида "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Германиялик мураббий аллақачон ўз мураббийлар штабидаги ҳамкасбларига ишидан чарчаганини ва келаси йил ёзида фаолиятини якунлашни режалаштираётганини маълум қилган, деб хабар беради The Touchline нашри ABC газетасига таяниб.
Шунга қарамай, манбага кўра, ABC – Мадрид газетаси бўлгани учун хулоса чиқаришдан олдин бошқа манбалардан тасдиқни кутиш мақсадга мувофиқ. Ханс-Дитер Флик 2024 йил ёзида Хави Эрнандес ўрнига "Барселона" бош мураббийи лавозимини эгаллаганди.
Бугун "кўк-анорранглилар" Чемпионлар лигаси доирасида Бельгия клуби "Брюгге"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар