
"Милан" футбол клуби ҳужумчиси Сантьяго Хименес мухлисларга ўзининг жароҳати ҳақида хабар берди.
"Бир неча ой давомида товонимдаги жароҳат билан ўйнадим, бу эса майдонда ўзимни қулай ҳис қилишимга тўсқинлик қилди. Жамоага ёрдам бериш истагим кучли бўлса-да, ўйин давомида оғриқ кучайиб, тўхташ вақти келди", – деб ёзди Хименес ижтимоий тармоқларда.
24 ёшли мексикалик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.
А Сериянинг 10-туридан кейин "Милан" жамоаси 21 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар