date

Хаби Алонсо жамоасининг мағлубияти сабаблари ҳақида гапирди

Хаби Алонсо жамоасининг мағлубияти сабаблари ҳақида гапирди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигаси доирасида "Ливерпул"га қарши ўйинда жамоасининг мағлубияти сабаблари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мусобақанинг гуруҳ босқичи тўртинчи турида "Реал" сафарда минимал ҳисобда – 0:1 мағлуб бўлди.

"Мен жамоамизда интенсивлик етишмади деб ўйламайман. Биз яхши курашдик, бу ўта мураккаб ўйин бўлди.

Жамоани танқид қилиш ниятим йўқ, лекин сўнгги учдан бир қисмда аниқлик етишмади", – деди Алонсо "Мадрид Хтра" нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда "Реал" Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 9 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда "Реал" сафарда "Олимпиакос"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо жамоасининг мағлубияти сабаблари ҳақида гапирди