
Тошкент аэропортида шубҳали йўловчи аниқланган. Бу ҳақда "Тошкент-Аэро" божхона пости матбуот хизмати хабар берди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг чегара божхона пости ходимлари шубҳали фуқаро юзасидан қўшимча текширув ўтказдилар. Эркак умра сафаридан қайтган зиёратчи каби кийимда умумий йўловчилар залида ҳаракатланаётган эди.
У божхона назоратидан "яшил йўлак" орқали ўтган. Текширув жараёнида аниқланишича, фуқаро аслида Деҳли шаҳридан Тошкентга келган.
Унинг тўртта йўловчи сумкаси ичида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 798 дона турли доривор воситалар топилди. Ушбу доривор воситаларнинг умумий қиймати 204 миллион 972 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, фуқарода ушбу доривор воситаларга тегишли бирон-бир ҳужжат ҳам бўлмаган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентда контрабандачи зиёратчи кўринишига кирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар