13:11 / 06.01.2024
124

Хонанда Алижон Исоқов муаллифлигидаги “шахмат+” ўйини ҳақида

Хонанда Алижон Исоқов муаллифлигидаги “шахмат+” ўйини ҳақида

Фото: Алижон Исоқовнинг шахсий архивидан . Алижон Исоқов хорижлик спортчи билан.

Ушбу “шахмат+” ўйини хориждаги шахмат мактабларида ўргатилиши мумкин. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига ташриф буюрган хорижлик спортчилар таклиф берган.

"2023 йилнинг 26—30 декабрь кунлари илк бор Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Беш кун давом этган турнирда рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб борилди. Чемпионатда дунёнинг энг яхши шахматчилари иштирок этди. Вазиятдан фойдаланиб, спортчиларга “шахмат+” ўйини ҳақида маълумот бердик, тарғиботини олиб борди", — дейди Алижон Исоқов.

Фото: Алижон Исоқовнинг шахсий архивидан . Алижон Исоқов хорижлик спортчилар билан.

Хонанданинг айтишича, хорижлик спортчилар “шахмат+” ўйинининг махсус доскасида ўйнаб кўриб, ўйин имкониятларини билгач, ўзлари истиқомат қилувчи мамлакатлардаги шахмат мактабларида уни ўқитиш ташаббусини илгари сурган.

Фото: Алижон Исоқовнинг шахсий архивидан . Алижон Исоқов хорижлик спортчи билан.

"Турли мамлакатлардан келган меҳмонларимиз “шахмат+”ни ўйнаб кўриб, ўйин жуда ҳам қизиқарли ва кўп ўйлаб юришни тақозо этишини билдиришди. Шу сабаб ўйинни ўзлари истиқомат қилувчи мамлакатлардаги шахмат мактабларида ўргатиш ташаббуси билан чиқди", — дейди ўйин муаллифи.

Алижон Исоқовнинг таъкидлашича, хорижлик спортчиларга “шахмат+” ўйини учун ясалган махсус доскалар совға қилинган.

Фото: Алижон Исоқовнинг шахсий архивидан . Алижон Исоқов хорижлик спортчи билан.

Алижон Исоқовнинг “Дарё”га қўшимча қилишича, яқин кунларда Амир Темур орденли Шаҳрисабз шаҳрида “шахмат+” ўйини бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон чемпионати ҳам бўлиб ўтади.
 
Қашқадарё вилоятида туғилган хонанда Алижон Исоқов уч минг йиллик тарихга эга шахмат ўйинига қўшимча киритиб, янги ўйинни “шахмат+” деб атади ва муаллифликни патентлаганди.

Фото: Алижон Исоқовнинг шахсий архивидан . Алижон Исоқов хорижлик спортчилар билан.

"Шахмат ўйинига жуда қизиқаман, оилавий кўп ўйнаймиз. 90 ёшни қаршилаган ҳожи отам, акаларим, укаларим, жиянлар — ҳаммамиз йиғилишиб, мусобақа ҳам уюштириб турамиз. Тарихга қизиқишим ва ўрганишим давомида соҳибқирон бобомиз Амир Темур жангларида қўшинларининг таъминотига алоҳида ёндашганига эътибор бердим.

Агар шахмат ўйинини жанг майдони деб тасаввур қилсак, нега унда таъминотчи тош йўқ? Ҳаваскор сифатида шахматга 8 та таъминотчи тош қўшдим ва шахмат доскасини катталаштирдим. Бунга икки йилдан ошди, шахматга қизиқадиган одамлар билан ўйнаб кўрдим. Кейин улар жуда қизиқ ва мукаммал ўйин бўлибди, оммага жорий қилса бўлар экан, деган таклифни беришди", — деганди ўйинни кашф қилган хонанда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хонанда Алижон Исоқов муаллифлигидаги “шахмат+” ўйини ҳақида