
"Барселона" жамоаси мухлислари учун яхши янгилик. Ҳужумчи Роберт Левандовски душанба куни жамоанинг машғулотларида иштирок этди.
"Эл-Класико"да иштирок этган футболчилар тикланиш машқларини бажарган бўлса, қолганлар кучлироқ машғулотлар ўтказди, деб хабар беради Marca. Левандовски ушбу ҳафта ўзини қандай ҳис қилиши асосида, якшанба куни бўлиб ўтадиган "Эльче"га қарши Испания чемпионати ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Беллашув 2 ноябр куни ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Барселона" Левандовскисиз Мадриднинг "Реал" жамоасига меҳмонда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.