Словения футбол федерацияси раҳбари Александер Сеферин УЕФАнинг янги президентига айланди.
Бугун Афина шаҳрида УЕФА президенти сайлови ўтказилди. Унда ташкилотга аъзо 55 мамлакат вакиллари 2 номзод орасидан овоз бериш йўли билан ташкилот раҳбарини аниқлашди.
Сайлов якунига кўра, словениялик Александер Сеферин 42 овоз тўплаб, УЕФА президенти қилиб сайланди. Унга рақиблик қилган нидерландиялик Михаэль ван Прааг 13 овоз олди.
49 ёшли Чеферин 2011 йилдан буён Словения футбол федерацияси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда эди. У энди 2007 йилдан буён УЕФА раҳбари бўлган Мишель Платини ўрнини эгаллади.
Александер Сеферин 1967 йилнинг 13 октябрида Люблянада туғилган. У Любляна университетида ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олган. Аввалига оилавий фирманинг адвокатлик бўлимида ишлаган. Бу фирма профессионал спортчилар ҳамда спорт клубларининг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган. Кейинроқ у отасидан фирма бошқарувини қабул қилиб олган ва фирма директорига айланган.
Сефериннинг Словения футболидаги фаолияти 2005 йилда, у «Лития» номли футзал клуби билан ҳамкорлик қилишга киришгач, бошланган. 2005 йилда Сеферин «Любляна Лойерс» номли ҳаваскор жамоа директорлар кенгаши таркибига кирган, 2006-2011 йилларда эса Люблянанинг «Олимпия» жамоаси бошқарувида бўлган.
Словенчадан ташқари, Сеферин инглиз ва итальян тилларида бемалол сўзлаша олади. Уйланган, 3 фарзанднинг отаси.
2011 йилда Сеферин Словения футбол уюшмаси президенти этиб сайланган. 2015 йилнинг февралида эса у ўз лавозимига қайта сайланган. Бундан ташқари, у 2011 йилдан буён УЕФА Юридик қўмитасида раис ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди