
Жиззах вилоятининг Зомин туманида она ўғлининг ўрнига алимент тўлашга мажбур бўлди. Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, С.А. исмли фуқаро суд қарори билан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига фарзанди учун алимент тўлаши керак эди. Аммо у бу мажбуриятни бажармаган ва натижада 15 миллион сўм қарздорлик юзага келган.
Бюро давлат ижрочилари томонидан кўрилган чоралар натижасида, қарздорнинг онаси ўғлининг қарзини ўз ҳисобидан тўлаб берди.
“Ўша куни Бюронинг туман бўлимига икки аёл — она ва келин бир пайтда келди. Она ўғлининг қарзини тўлаш учун, келин эса ўғлига тегишли алимент пулини олиш учун,” — дейилади расмий хабарда.
Бу ҳолат алимент мажбуриятини бажармасликнинг нафақат қонуний, балки инсоний масъулият эканини яна бир бор эслатади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар