date

Олмазорда 17 нафар фуқароларга 1,2 млрд сўмлик иш ҳақи тўлаб берилди

Олмазорда 17 нафар фуқароларга 1,2 млрд сўмлик иш ҳақи тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 10.09.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан 17 нафар фуқаролар фойдасига жами 1,2 млрд сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан дарҳол мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси томонидан ваколатли органлар ва ташкилотлардан олинган жавобларга кўра, қарздорнинг ТБС банкида пул маблағлари сақланаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, мазкур пул маблағларни хатлаш юзасидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган. Натижада, 17 нафар фуқаронинг жами 1,2 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазорда 17 нафар фуқароларга 1,2 млрд сўмлик иш ҳақи тўлаб берилди