
Россия армияси билан шартнома имзолаган бир неча ҳиндистонлик талабалар Украинадаги жангларда ҳалок бўлгани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Уларнинг яқинлари айтишича, йигитлар “тез пул топиш” ва фуқаролик олиш ваъдалари билан алданган, аммо ҳеч қандай тайёргарликсиз фронтга жўнатилган.
Улардан бири — Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганидан атиги ўн кун ўтиб ҳалок бўлган. Бошқалар эса бедарак йўқолган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг жасадлари топилмаган.
Ҳозирча Россия томони бу ҳолатлар юзасидан изоҳ бермаган. Аммо бу воқеа Россиянинг хорижлик фуқароларни ҳарбий хизматга жалб этиш сиёсати борасидаги танқидларни кучайтирди.
Кузатувчилар фикрича, молиявий қийинчиликдаги талабаларни “тез бойиш” илинжида урушга тортиш — инсон ҳаёти билан ўйнашдир.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.