Нафақалар автоматик тайинланади: ариза бериш тартиби бекор қилинади

Нафақалар автоматик тайинланади: ариза бериш тартиби бекор қилинади

Ўзбекистонда ижтимоий суғурта тизими 2026-йил 1-январдан бошлаб тубдан ўзгаради. Президент томонидан имзоланган янги фармонга кўра, “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар” белгиланди.

Янги тартиб асосида фуқароларга ҳомиладорлик, туғиш ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари эндиликда автоматик — яъни ариза топширишсиз тайинланади.

Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими икки шаклда ишлайди:

– мажбурий суғурта – давлат бюджетидан ажратиладиган даромад солиғи ҳисобидан;

– ихтиёрий суғурта – фуқароларнинг ҳар ой энг кам иш ҳақининг 5 фоизига тенг бадал тўлаш орқали.

Тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали амалга оширилади.

Янги тизимга кўра:

– 2026-йил 1-январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси,

– 2026-йил 1-июльдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси автоматик тарзда тайинланади.

Бундан ташқари, 2030-йил 1-январдан бошлаб ишдан бўшатиш нафақаси ҳам жамғарма орқали тўланади.

Мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва тўловларни янада тезкор қилишни мақсад қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар