08:11 / 02.02.2025
257

Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди(видео)

Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди(видео)
Испания чемпионатининг 22-турида мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Реал” Барселонанинг иккинчи жамоаси “Эспаньол” меҳмони бўлди.

Аутсайдер жамоалардан бири мадридликларга жиддий қаршилик кўрсатди.

Учрашувдаги биринчи тўпни 21-дақиқада Винисиус Жуниор киритган эди. Бироқ бош ҳакам Алехандро Муньис Руис уни инобатга олмади.

“Эспаьол” футболчилари беллашув якунланишига бир неча дақиқа қолганида ғалаба голини урди. Карлос Ромеронинг зарбаси “Пеал” дарвозасидан жой олди.

Аламли мағлубиятга қарамай, “Реал” пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди. “Эспаньол” эса, очколари сонини 23 тага етказиб, 17-поғонага кўтарилди.

"Эспаньол" — "Реал" 1:0
Гол
: 1:0 – 85 Ромеро.
Эспаньол – Гарсия, Ромеро, Кабрера, Кумбула, Эль-Хилали, Гонсалес (Рока, 66), Лосано, Пуадо (Калеро, 83), Крал, Каррерас (Техеро, 67), Фернандес (Велис, 73).
Реал Мадрид – Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер (Асенсио, 15), Чуамени, Васкес (Браим Диас, 87), Вальверде, Себальос (Модрич, 80), Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго, Мбаппе.
Огоҳлантириш: Ромеро (61), Кумбула (90).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт