«Тоттенҳэм» Англия Кубогида 2013/14дан бери илк бор эрта тўхтади

«Тоттенҳэм» Англия Кубогида 2013/14дан бери илк бор эрта тўхтади

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Томас Франк бошчилигида навбатдаги омадсизликка учради: «Астон Вилла»га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Англия Кубоги мусобақасини тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин маълум бўлишича, «шпорлар» Англия Кубогида бу қадар эрта — тўртинчи раундгача етиб бормасдан — сўнгги бор 2013/2014 мавсумида тўхтаган эди.

Жамоанинг Премьер-лигадаги ҳолати ҳам кўнгилдагидек эмас: клуб турнир жадвалининг қуйи қисмида қолиб кетган ва ҳозирча 14-ўринда бормоқда.

«Тоттенҳэм» Англия Кубогини охирги марта 1991 йилда ютган. Умуман олганда, лондонликлар бу совринни саккиз бор қўлга киритган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар