date

«Штутгарт» 1982 йилдан бери илк бор сафарда шундай устунликка эришди

«Штутгарт» 1982 йилдан бери илк бор сафарда шундай устунликка эришди

Германия чемпионатида Бундеслиганинг навбатдаги учрашувлари қайта бошланди. «Штутгарт» сафарда Леверкузеннинг «Байер» жамоасига қарши майдонга тушиб, 2024 йилги чемпионни кутилмаганда осон тарзда 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шваблар танаффусга қадар ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди. Маълум бўлишича, «Штутгарт» Бундеслигада сафар ўйинида танаффусгача бундай йирик устунликни 1982 йил сентябридан бери қайд этмаган: ўшанда «Нюрнберг» майдонида ҳам биринчи бўлимдан кейин 4:0 олдинда бориб, якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ушбу уч очко афсонавий «Мерседес»лар ишлаб чиқариладиган шаҳар клуби учун турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиш имконини берди. Кейинги турда «Штутгарт» ўз майдонида Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Штутгарт» 1982 йилдан бери илк бор сафарда шундай устунликка эришди