date

Патрис Эвра ПСЖ уни шубҳа сабаб қабул қилмаганини айтди

Патрис Эвра ПСЖ уни шубҳа сабаб қабул қилмаганини айтди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси ва Франция терма жамоаси таркибида ўйнаган Патрис Эвра фаолиятининг бошида «ПСЖ»га ўтиши мумкин бўлганини эслаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эврага кўра, у Париж клубида кўрикдан ўтган, аммо якунда шартнома таклиф этилмаган. «Менга: “Сен жуда яхшисан, лекин бўйинг паст. Қолаверса, бўйингни ҳисобга олсак, кийим алмаштириш хонасида ўғирлик қилишингни истамаймиз”, дейишган», — дея Эврадан иқтибос келтиради Football Talk.

Эвра фаолияти давомида «Марсала», «Монза», «Нитса», «Монако», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Марсель» ва «Вест Ҳем» клублари шарафини ҳимоя қилган. У жами 19 та совринни қўлга киритган — улар орасида Англияда беш, Италияда икки чемпионлик ҳамда Чемпионлар лигаси ҳам бор. Франция терма жамоасида эса Эвра 81 ўйин ўтказган ва гол ёки ассист қайд этмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Патрис Эвра ПСЖ уни шубҳа сабаб қабул қилмаганини айтди