date

«Ал-Иттиҳод» Бенземанинг келажаги борасида позициясини билдирди

«Ал-Иттиҳод» Бенземанинг келажаги борасида позициясини билдирди

Карим Бенземанинг «Ал-Иттиҳод» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунигача мўлжалланган. Саудия клуби спорт директори Рамон Планес ҳужумчининг кейинги режаларига оид саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Планеснинг таъкидлашича, Бензема жамоада қолишни истайди ва фаолиятини Саудия Арабистонида ҳамда «Ал-Иттиҳод» сафида давом эттиришга қатъий бел боғлаган. Унинг фикрича, клубда жиддий лойиҳа шаклланмоқда ва таркибда юқори савиядаги футболчилар жамланган.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойида 38 ёшли француз футболчи келажаги ҳақида берилган саволларга аниқ жавоб бермай, ҳозирги вазиятга эътибор қаратаётганини айтганди.

Ҳозирда «Ал-Иттиҳод» Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида бешинчи поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Иттиҳод» Бенземанинг келажаги борасида позициясини билдирди