«Штутгарт» «Байер» майдонида бир таймда тўртта гол урди

Германия Бундеслигасининг 16-турида «Байер» – «Штутгарт» учрашуви кутилмаганда бир томонлама сценарийда кечди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
7-дақиқада Дениз Ундав узатмасидан сўнг Жейми Левелинг ҳисобни очди. 29-дақиқада эса Максимилиан Миттельштедт пеналтдан дарвозабонни чалғитиб, фарқни иккитага оширди. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Левелинг узоқ масофадан аниқ зарба билан дублни расмийлаштирди, орадан кўп ўтмай Ундав навбатдаги ҳужумни гол билан якунлаб, танаффусгача ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди.
66-дақиқада Алехандро Гримальдо пеналтдан гол уриб, «Байер»нинг ҳисобдаги фарқни қисқартиришига эришди — 1:4.
Бу натижадан сўнг ҳар икки жамоада 29 тадан очко бор. Улар «РБ Лейпциг» билан бирга турнир жадвалида учинчи ўринни бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!