date
views 176

"Рома", "Интер" ва "Ювентус" рақибларини қандай мағлуб этишди? (видео)

"Рома", "Интер" ва "Ювентус" рақибларини қандай мағлуб этишди? (видео)
Италия А Серияси 37-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди. Италия чемпионатида бир неча клублар ўртасида Европа Чемпионлар лигасининг сўнгги йўлланмаси учун кураш охирги тургача давом этадиган бўлди.

Бу имкониятга даъвогарлик қилаётган жамоалар орасидан “Ювентус” ва “Рома” 37-турда қимматли ғалабага эришди, “Лацио” эса, чемпионлик учун курашаётган “Интер” майдонидан дуранг билан қайтди.

Римдаги ўйинда 3-дақиқадаёқ Жанлука Манчини гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада "Милан" ўйинчиси Сантьяго Хименес қўпол ҳаракати сабаб майдондан четлатилди, аммо шунга қарамай тайм сўнггида Жоау Феликс ҳисобни тенглаштирди.

58-дақиқада Леандро Паредес жарима зарбасини қойилмақом ижро этди ва дарвозани ишғол қилди. 87-дақиқага келиб Брайан Кристанте ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди.

Бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилган Элдор Шомуродов 84-дақиқада захирага олинди.

"Ювентус" эса муҳим ўйинда Николас Гонсалес (61-дақиқа) ва Душан Влахович (88)нинг голлари эвазига уч очкога эга чиқди.

"Интер" "Наполи"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади. Миланликлар 90-дақиқада Педронинг пенальтидан урган голи туфайли ғалабадан қуруқ қолишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома", "Интер" ва "Ювентус" рақибларини қандай мағлуб этишди? (видео)