date

Дусматов ва Нуртожиев жаҳон чемпионати ярим финалида

Дусматов ва Нуртожиев жаҳон чемпионати ярим финалида
IBA жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сари муваффақиятли ҳаракатни давом этмоқда. Ҳасанбой Дусматов ва Хужаназар Нуртожиев ўз вазн тоифаларида юксак маҳорат ҳамда тўлиқ устунликни намоиш этиб, ярим финалга йўл олишди.

51 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дусматов тожикистонлик Мирож Суфижонов устидан ишончли ғалабага эришди. У жанг давомида ташаббусни ўз қўлида ушлаб, тезкор ва аниқ зарбалар билан рақибидан устун келди.

Ҳақамлар якдил қарор билан 5:0 ҳисобида Дусматовнинг ғалабасини эълон қилишди. 57 кг вазн тоифасида Хужаназар Нуртожиев арманистонлик тажрибали спортчи Жираир Саркисян билан жанг қилди.

Масофада аниқ ҳаракат қилиш ва интизомли ҳимояси туфайли Нуртожиев 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дусматов ва Нуртожиев жаҳон чемпионати ярим финалида