date

«Атлетико» «Бавария»дан Горецкани тезроқ олиб келмоқчи

«Атлетико» «Бавария»дан Горецкани тезроқ олиб келмоқчи

Диего Симеоне жамоасида кадрлар етишмовчилиги юзага келган ва «Атлетико» қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларини фаол ўтказишни мақсад қилган. Mundo Deportivo хабарига кўра, мадридликлар «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка бўйича музокараларни тезлаштирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Горецканинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси ёзгача мўлжалланган, яъни мавсум якунида у эркин агентга айланиши мумкин. «Бавария» ҳозир футболчини 20 миллион евроға баҳоламоқда, бироқ «Атлетико» шартнома муддати тугаётганини инобатга олиб, бу нархни баланд деб ҳисоблаяпти.

2025/2026 йилги мавсумда Леон Горецка 28 та расмий учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» «Бавария»дан Горецкани тезроқ олиб келмоқчи